13:30 / 21.09.2016
6 918

Артур Таймазов Россия Давлат думаси депутатига айланди

Артур Таймазов Россия Давлат думаси депутатига айланди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон делегацияси сафида 4 та Олимпиадада иштирок этиб, шуларнинг 3 тасида олтин медалга эга чиққан Артур Таймазов Россия Давлат Думаси учун ўтказилган сайловларда Шимолий Осетия округида «Единой России» вакили сифатида сайланди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Шимолий Осетияда Давлат думасидаги 1 мандат учун 7 номзод курашган. 19 сентябрь куни Артур Таймазов учун 281 186 овоз берилгани маълум бўлди. Иккинчи ўринни «Справедливой России» партияси вакили Гарий Кучиев (19 623 овоз), учинчи ўринни эса «Коммунисты России» партияси вакили Нугзар Мусульбес эгаллаган (7122 овоз).

Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.

Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Артур Таймазов Россия Давлат думаси депутатига айланди