Еврокомиссияда европалик абонентлар учун роуминг учун қўшимча харажатлар бекор қилиниши маълум қилинди. Еврокомиссия вакиллари Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги мобиль алоқа роумингини бекор қилишга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлигига асосланган ҳолда "Кун" нашри. Қарор 2017 йил июнидан кучга киради.
"Еврокомиссия 2017 йил 15 июндан роуминг учун харажатларга чек қўювчи қарорга келди. Янги ёндашув суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан операторлар учун мустаҳмкам ҳимоя механизмини таъминлайди", деб айтди рақамли иқтисодиёт ва жамият бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер.
Эттингернинг айтишича, ҳужжатнинг якуний қабул қилиниши жорий йилнинг 15 декабрида юз бериши керак. Таъкидланишича, роуминг учун харажатлар Европа Иттифоқининг бошқа давлатига бормоқчи бўлган фуқаролари учун бекор қилинади. Бошқа сайёҳлар уларнинг миллий операторлари роуминг учун белгилайдиган қўшимча ҳақни тўлашда давом этаверадилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди