10:52 / 22.09.2016
10 495

Сиёсат ортидаги ҳақиқат: Ангела Меркель аслида ким?

Сиёсат ортидаги ҳақиқат: Ангела Меркель аслида ким?

Германияда “Меркель энциклопедияси: А дан Я гача” дея номланган китоб чоп этилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти. Германия канцлери Ангела Меркель ҳақидаги китоб муаллифи Берлиндаги “Reuters” агентлиги мухбири Андреас Ринке бўлиб, у 16 йил давомида канцлернинг ҳаётини кузатиб борган. Муаллиф аслида мутахассислиги бўйича тарихчи эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бу китоб сиёсат оламида нафақат машҳурликка эришиш, балки дунё ҳамжамиятидаги сиёсатчилар учун ҳам муҳим манба бўлишини тахмин қилиш мумкин.

447 саҳифадан иборат китоб Ангела Меркельнинг сиёсат оламидаги фаолияти ҳамда шахсий ҳаёти борасидаги муҳим ва қизиқ фактлар, воқеа ва тафсилотлар ҳақида ҳикоя қилади. Бу китобни ўқиган ҳар қандай киши “Ангела Меркель ким?”, деган саволга батафсил жавоб топа олади.

Кўплаб давлат арбоблари Ангела Меркелнинг аёл бўлишига қарамасдан сиёсат оламида мустаҳкам ўринга эгалигини тан олишган. Янги “Меркель энциклопедияси” китоби Ангела Меркель хонимнинг инсон сифатида кўпчиликка номаълум бўлган асосий ҳислатларини кашф этишга ёрдам беради.

Китоб 21 сентябрдан Германияда сотувга чиққанлиги ҳақида маълум қилинмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиёсат ортидаги ҳақиқат: Ангела Меркель аслида ким?