12:07 / 22.09.2016
6 502

Пан Ги Мун: Зўравонлик ва зиддиятлар дунёга 13 триллион доллардан қимматга тушди

Пан Ги Мун: Зўравонлик ва зиддиятлар дунёга 13 триллион доллардан қимматга тушди

Дунё ҳамжамияти 2015 йилда зўравонлик ва зиддиятлар туфайли тахминан 13,6 триллион долларга тушди. Бу ҳақида БМТ бош котиби Пан Ги Мун чоршанба куни жаҳон ташкилотининг Тинчлик фондини қўллаб-қувватловчи конференцияда маълум қилди.

"Иқлимнинг ўзгариши, иқтисодий инқирозлар ва молиявий йўқотишлар, ўсиб бораётган тенгсизлик ҳамда ёшлар орасидаги хавф даражасига етаётган ишсизлик зиддиятларга сабаб бўлади ва инсонларга жуда кучли таъсир кўрсатади", - деди Пан Ги Мун. - Узоқ танаффусдан сўнг зиддиятлар сони кўпая бошлади. Давлатлараро урушлар камайган бўлса-да, мамлакатларда ички тўқнашувлар юзага келмоқда, кўп ҳолатларда уларга ташқи кучлар ва нодавлат субъектлар жалб қилинмоқда".

"Экспертларнинг баҳоларига кўра, 2015 йилда зўравонлик ва зиддиятлар дунёга тахминан 13,6 триллион долларга тушди, - деди бош котиб. - Бу сайёрамизнинг ҳар бир кишиси бошига 1,8 минг доллардан тўғри келади". "Фақатгина 2015 йилнинг ўзида дунё ҳамжамияти тинчликпарвар операциялар ва зиддиятлардан жабр кўрган кишилар ҳамда қочқинларга инсонпарварлик ёрдами учун 34 миллиард доллар сарфлади", - дея таъкидлади БМТнинг маъмурий раҳбари.

Пан Ги Мун инсонпарварлик эҳтиёжларига ўз вақтида қилинган харжлар фоижиали воқеаларнинг олдини олиши мумкинлигини таъкидлади. Шу муносабат билан бош котиб давлатларни БМТ Тинчлик фондига кўпроқ пул воситалари ўтказишга чақирди. "У дунё бўйлаб миллионлаб кишиларга ёрдам беради", - дея таъкидлади бош котиб.

БМТ Тинчлик фонди 2006 йилда 250 миллион доллар устав капитали билан таъсис этилган. У урушни бошдан кечирган мамлакатларни қайта тиклаш ва тинчликни мустаҳкамлаш учун сарфланади.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пан Ги Мун: Зўравонлик ва зиддиятлар дунёга 13 триллион доллардан қимматга тушди