НАҲОТКИ: Афғонистонда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

НАҲОТКИ: Афғонистонда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди

НАҲОТКИ: Афғонистонда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди

Афғонистон ҳукумати бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг мамлакатда энг йирик исёнчи гуруҳлардан бири бўлган “Ҳизби Исломий” партияси билан танчлик шартномаси ҳақида келишув имзолашга муваффақ бўлди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.

Афғонистон телевидениеси орқали намойиш этилган расмий маросимда “Ҳизби Исломий” партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматиёрнинг вакили Амин Карим ва Афғонистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Муҳаммад Ҳаниф Атмар тинчлик шартномаси ҳақидаги келишувни имзолашди.

Ушбу битим шу вақтга қадар умумжаҳон террорчилар рўйхатида бўлган шахснинг расмий сиёсатга кириб келишига имкон беради. Ундан ташқари у Толибон ва бошқа исёнчи гуруҳлар учун ҳам ҳукумат билан шартнома имзолашга туртки бўлиши мумкин. Тинчлик шартномаси Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани ва “Ҳизбу Исломий” партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматиёр томонидан имзоланиши билан кучга киради. Раҳбарларнинг ушбу шартномага қачон имзо чекиши аниқ хабар қилинмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru