Москвада фожиали ёнғин: 8 нафар ўт ўчирувчи омборхонадаги олов ичидан қайтиб чиқмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Москвада фожиали ёнғин: 8 нафар ўт ўчирувчи омборхонадаги олов ичидан қайтиб чиқмади

 Москвада фожиали ёнғин: 8 нафар ўт ўчирувчи омборхонадаги олов ичидан қайтиб чиқмади

Россия пойтахти шарқидаги Гольяново туманида жойлашган омборхонада чиққан ёнғинни ўчириш ишларига жалб этилган ўт ўчирувчиларнинг 8 нафари олов ичида изсиз йўқолди.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотига кўра, Амур кўчасидаги сунъий гуллар тайёрланадиган омборхонада йирик ёнғин келиб чиққан. Аланга 4 минг кв м майдонни қамраб олган. Бу ёнғин оғирлиги бўйича тўртинчи даражали деб баҳоланган.

Ўт ўчириш ишларига 200 нафар ўт ўчирувчи ҳамда 60та техника сафарбар этилган. Ёнаётган пластикни ўчириш иложсиз ишга айланган, ўт ўчирувчилар биноларга кислород киришини тўсиб қўйиш мақсадида барча нуқталарни кўпикка тўлдириш учун ёппасига ҳаракат қилган.
 Москвада фожиали ёнғин: 8 нафар ўт ўчирувчи омборхонадаги олов ичидан қайтиб чиқмади

Ҳозирда ёнғиннинг авж олиши тўхтатилган, уни бутунлай бартараф ишлари давом этмоқда, эндиликда оловнинг аҳоли учун хавфи қолмаган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ёнғин бирданига бошланган. Гувоҳлар бино ичидан чопиб чиққан ишчи аёлларни кўришган.
 Москвада фожиали ёнғин: 8 нафар ўт ўчирувчи омборхонадаги олов ичидан қайтиб чиқмади

"Улар жуда тез чопишарди, баъзилари чойнакдан ёнғин чиққани ҳақида айтишарди. Аввалига вазият жиддий эмасдек кўринарди", деган ўткинчи гувоҳлардан бири.

8 нафар ўт ўчирувчи том қулаб тушгач, ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. РИА Новости хабарида айтилишича, ўнлаб ишчилар ёнғин ичида қолган бўлиши мумкин.

Ёнғин тўла бартараф этилгач, бедарак кетган кишиларни қидириш ишлари бошланади.

Россия шаҳри мэри Сергей Собянин ҳалок бўлган ўт ўчирувчиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.




Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru