Forbes: НАТОда Грузия ва Украинага ўрин йўқ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Forbes: НАТОда Грузия ва Украинага ўрин йўқ

 Forbes: НАТОда Грузия ва Украинага ўрин йўқ

Украина ва Грузия НАТО га ҳеч қандай фойда келтира олмайди — альянс уларнинг иштироки билан кучлироқ бўлиб қолмайди, Россия билан муносабатлар хавф остида қолади, Вашингтонни эса, бу давлатларнинг тақдири унчалик ҳам ташвишга солмаса керак, деб ёзади Forbes журнали.

АҚШ Грузия ва Украинага 2008 йилдан бери НАТО аъзолигини ваъда қилиб келади. Бироқ, Европада бу масалада унчалик ҳам жидду-жаҳд кузатилаётгани йўқ.

"Агар альянсга аъзо бўлиш — хайрия эмас, хавфсизлик масаласи бўлса, бу ҳолда унинг иштирокчилари фикрига диққат қаратиш шарт", — дейилади мақолада.

Мисол учун, Грузия НАТОга умуман устунлик бермайди, Вашингтон раҳбарияти Тбилиси маъмуриятининг Афғонистон ва Ироқдаги Америка жанговар амалиётларида иштирок этишини олқишлади, аммо бу, АҚШ Грузияга ҳарбий кафолатлар бериши кераклигини англатмайди.

"Грузия ҳатто НАТОнинг ЯИМ икки фоизини мудофаа мақсадларига сарфлаш борасидаги энг кичик талабига ҳам мос келмайди", — деб ёзади Forbes.

Тбилиси АҚШнинг Россия билан янада жиддийроқ келишмовчилигига арзийдиган жўяли фойда тақдим эта олмайди, дея таъкидланади мақолада.

Бироқ, Грузиянинг НАТОга аъзолиги тарафдорлари, Тбилиси рад жавобини олса, Ғарбдан Москва томон йўналишидан хавотирланмоқда. Шундай бўлса-да, бу масала нима учун АҚШни ташвишга солиши лозим?, деб савол билан мурожаат қилади муаллиф.

Украина Грузияга қараганда ҳам кўпроқ номақбул номзоддир. Бу мамлакат Вашингтондан кўра, Москва учун анча аҳамиятли мамлакат ҳисобланади. Шунинг учун, унинг НАТОда иштироки Россия томонидан бевосита таҳдид деб баҳоланиши аниқ. Киевнинг альянсга аъзолиги АҚШ хавфсизлигини кучайтирмайди, балки унинг эҳтимолини камайтиради, деб ҳисоблайди журнал.

Альянс, ҳар ҳолда, уни АҚШ бошқарар экан, анча эскирди. Вашингтон НАТОнинг кенгайишини тўхтатиши керак. Агар, альянснинг Европадаги аъзолари заиф давлатларни ҳимоя қилишни хоҳлар экан, шундай қилаверсин, дея хулоса қилади муаллиф.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru