Туркияда 1 млн доллар қийматдаги ҳақиқий купюра мусодара қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 11:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Март 2015 года
751

Туркияда 1 млн доллар қийматдаги ҳақиқий купюра мусодара қилинди

Туркияда 1 млн доллар қийматдаги ҳақиқий купюра мусодара қилинди

Туркиянинг Маниса вилоятида 1 млн доллар қийматдаги ҳақиқий купюра мусодара қилинди. Ушбу қоғоз пул қалбаки пул ясовчиларни қўлга олиш операцияси давомида кўлга киритилди. Текширувдан кейин пул ҳақиқий эканлиги аниқланди, деб ёзмоқда “Российская газета” нашри.

Купюра эгалари кам учрайдиган бундай қийматдаги пулни қаердан олишганини ва қаерга олиб кетишаётганини тушунтириб бера олишмаган. Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасаларининг фикрича, купюра Истанбулдаги коллекционерларга сотиш учун контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Маълумот учун, бундай қийматдаги купюралар АҚШда 1988 йилда босилган. Бу купюра мамлакатнинг расмий пул бирлиги сифатида қабул қилинмаган. Купюра тадбиркор Тери Стюард томонидан асос солинган миллионерлар клубига аъзолик чиптаси ҳисобланган. Кейинроқ бу купюралар сувенир сифатида сотила бошланган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru