Бразилияда собиқ президент Лула да Силвага нисбатан коррупсия бўйича янги иш очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бразилияда собиқ президент Лула да Силвага нисбатан коррупсия бўйича янги иш очилди

Бразилияда собиқ президент Лула да Силвага нисбатан коррупсия бўйича янги иш очилди

Бразилия федерал полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан коррупсия бўйича янги иш очди. Бу ҳақда Эстадо де С. Пауло газетаси маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Тергов маълумотларига кўра, собиқ президент Одебречт қурилиш компаниясига кредит олиш ва Анголада фойдали шартномалар тузишга ёрдам берган. Бунинг эвазига компания раҳбарияти Лула да Силванинг биринчи рафиқасининг жияни Тайгуара Родригес дус Сантус эгалик қилган фирма билан ҳамкорлик қила бошлаган.

Центабр ойида собиқ президентга коррупсия ва 3,7 миллион реал (1,1 миллион доллар) пулларни ювиш иши бўйича айблов эълон қилинган эди. Терговчилар Гуаружа курорт шаҳридаги (Сан-Паулу штати) ҳашаматли уч қаватли квартиранинг ҳақиқий соҳиблари Лула да Силва ва унинг рафиқаси Мариза Летисиа эканлиги ҳақидаги хулосага келган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru