100дан ортиқ давлат вакиллари Афғонистонга кўмак беришни муҳокама қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

100дан ортиқ давлат вакиллари Афғонистонга кўмак беришни муҳокама қилишди

100дан ортиқ давлат вакиллари Афғонистонга кўмак беришни муҳокама қилишди

Кеча, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

100дан ортиқ мамлакатлар, жумладан Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган “Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик” деб номланган форум иштирокчилари 2017-2020 йилларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru