Қозоғистон парламенти сенати (юқори палата) депутатлари мамлакатнинг 2016-2018 йиллардаги бюджетига ўзгартиш киритилганини тасдиқлашди. Жорий йилнинг сентябрь ойи якунида парламентнинг қуйи палатаси ҳам ушбу қонун лойиҳасини тасдиқлашган эди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати 2016 йил макропрогнозига ойдинлик киритишган эди. Нефтнинг ўрта йиллик баҳоси баррелига 30 доллардан 35 долларга қадар ошган. Шунингдек, миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевнинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш ишлари 74 миллион тоннадан 75,5 миллион тоннага ошган.
2016 йилги ЯИМ ҳажми аввал прогноз қилинган даража — 0,5 фоизда қолди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш даражаси 2016 йилда 3,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Саноат маҳсулотлари эса 1,7 фоизга тушиши мумкин. Савдо ҳажми 3,5 фоиз, транспорт хизмати эса 4 фоизга пасайиши прогноз қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди