Рамзан Қодиров ўз маошини 10 фоизга камайтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 13:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 11 Март 2015 года
873

Рамзан Қодиров ўз маошини 10 фоизга камайтирди

Рамзан Қодиров ўз маошини 10 фоизга камайтирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикадаги раҳбар ходимлар маошларини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда у ўз Instagram’ида айтиб ўтди.

Чеченистон Республикаси раҳбари, ҳукумат раиси, депутатлар, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа идораларнинг уларга тенг бўлган ходимлари бундан буён ойига аввалгидан 10 фоизга кам маош олади.

«Ғарб давлатлари ва АҚШ санкциялар орқали Россиянинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказмоқчи. Бу билан ҳеч нарсага эриша олишмайди. Биз Россия раҳбарияти позициясини қатъий қўллаб-қувватлаймиз. Мен бош вазирга бошқа харажатларни камайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқишни топширдим», — дея қайд этди Қодиров.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru