Куёв ўз тўйида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-10-2016 | 23:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Октиябр 2016 года
1 732

Куёв ўз тўйида вафот этди

Куёв ўз тўйида вафот этди

Ўтган ойнинг 23 санасида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтаётан тўй азага айланди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабарига асосланиб “Qalampir.uz” маълум қилди.

6 йил бир-бирини севган жуфтлик эр-хотин бўлиш бахтига муяссар бўлди, аммо уларга бирга ҳаёт кечириш насиб этмади...

Тўй маросими тугагач, меҳмонлар тарқашди. Келин ва куёв эса бир неча дўстлари билан хурсандчиликни давом эттириш учун шаҳардаги бошқа ресторанга йўл олишди. Бунга тўй ўтказилган рестораннинг иш вақти тонггача эмаслиги сабаб бўлди. Улар йўл олган иккинчи ресторан эса тонггача ишларди.

“Официантнинг сўзларига кўра, ўғлим ресторандаги устун олдига келган ва кутиламаганда йиқилган. У бетонга боши билан тушган. Бироқ бунинг натижасида унинг қовурғалари сингани, буйраги эзилгани, бошида очиқ жароҳат пайдо бўлгани, чап мия шарининг зарарлангани маълум бўлди. Бу албатта ғалати ҳолат”, дейди Олегнинг отаси.

Айтиш лозимки, куёвнинг қай тарзда йиқилганини кўриш учун ресторандаги кузатув камераларининг видеотасмалари ўрганилганда, тасвир куёвнинг устун олдига келиши ва йиқилиши билан бошлангани маълум бўлди. Ерга даст йиқилган эркакка одамлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга уринаётгани ҳам тасвирда бор.

Олег йиқилганидан сўнг, хушсиз ҳолатда Шахтинскдаги шифохонага етказилган. У ердан беморни Қарағандадаги шифохонага олиб кетишган. Ушбу шифохонада Олегнинг бош мияси устида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операциядан аввал ҳам, кейин ҳам у кома ҳолатида бўлган. Орадан бир неча кун ўтиб, 2 октябрь куни Олег кома ҳолатида вафот этган.

“Ғайриоддий ҳолат. Инсон ерга йиқилиб шу қадар жиддий жароҳатларни олиши мумкинми? Қўриқлаш хизмати қаерда эди? Кузатув камераларидаги видеотасвирларнинг бош қисми қандай ғойиб бўлган?”, дейди келиннинг қариндошларидан бири.

Олегнинг вафот этганига гарчи бир неча кун бўлган бўлсада, бу ҳақда ОАВга эндигина хабар берилди. Маълумотларга кўра, Олег ўзига яхши оиланинг тарбияли ва ўқимишли фарзанди бўлган. У оиладаги ягона фарзанд эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru