16:24 / 08.10.2016
7 009

Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди

Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди

200 ва 2000 рубллик янги қоғоз пулларда Севастополь ва Узоқ Шарқни билдирувчи тасвирлар акс эттириладиган бўлди. Бу "Россия-1" телеканалида ўтказилган якуний смс-овоз бериш ёрдамида аниқлаб олинди. Аввал ўтказилган онлайн-овоз беришда Севастополь ва Қозон етакчилик қилаётганди, дейилади "Кун" нашри хабарида.

Онлайн-овоз бериш якунлангандан кейин россияликларда "Россия-1" телеканали орқали жонли тарзда ўтказилган смс-овоз бериш билан овоз бериш натижаларига таъсир қилиш учун охирги имконият қолаётган эди. Овоз бериш 7 октябрда Москва вақти билан соат 19:00да бошланиб, 20:00 да якунланди.

Шу бир соат ичида Владивосток 3-ўриндан 1-ўринга кўтарилиб, етакчилар орасидан Қозонни чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

Қоғоз пулларда Севастополь чўкиб кетган кемаларга бағишланган ёдгорлик ва Херсонес Таврический, Узоқ Шарқ эса "Восточний" космодроми ва Русский оролига ўтказилган кўприк орқали тақдим қилинади.

Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллина бу жойлардан қайси бири қайси купюрада пайдо бўлиши ҳозирча ноаниқлигини айтди, бироқ Владивосток россияликларда "Мумий Тролль" гуруҳининг "Владивосток 2000" ашуласи сабабли 2000 рақами билан эсга олинишини айтди.

Марказий банк янги қоғоз пулларни 2017 йилда чиқара бошлайди. Қоғоз пулларнинг якуний дизайнини 2017 йил апрелигача ишлаб чиқишга ваъда берилмоқда.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди