16:56 / 12.10.2016
9 827

Эрдўған Facebook ижтимоий тармоғида онлайн тарзда ўз жонига қасд қилди

Эрдўған Facebook ижтимоий тармоғида онлайн тарзда ўз жонига қасд қилди

Facebook ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилган қотиллик айни вақтда бутун интернет тармоғи орқали тарқалмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди. Туркия Усмоний провинциясида истиқомат қилувчи 22 ёшли Эрдўған Серен исмли йигит ижтимоий тармоқда шахсий саҳифаси орқали чиқиш қилиб, ўз жонига қасд қилди.

Ўз жонига онлайн эфирда қасд қилган Серен сўнгги сўзларини ўзи севган қизга бағишлади:

“Бизнинг муҳаббатимиз афсона бўлади. Бизнинг кўзларимиз ёш тўкмайди. Муҳаббат, айт, сен кетаяпсанми? Менинг қўлларим сенсиз олов ичидадир...”

Айни изоҳни қолдирар экан, Серен камерага қарата шундай деди:

“Ўз жонимга қасд қиламан, деб айтган гапимга ҳеч ким ишонмаганди. Энди эса буни ўзингиз кўринг”.

Онлайн-изоҳ қолдирувчиларнинг сўзларига кўра, Серен жияни ва синглиси билан бирга тушган суратини ўз саҳифасига жойлаштирганидан сўнг, бир неча соат ўтиб ўз жонига қасд қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг фамилиядошларидан яна бири бўлмиш бизнесмен Эрдўғанга шу йилнинг август ойида Москвада ўғрилар ҳужум қилишганди. Ўғрилар унинг уйидан 30 миллион рубль миқдориги пулни ўмариб кетишганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Facebook ижтимоий тармоғида онлайн тарзда ўз жонига қасд қилди