Клинтон Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Клинтон Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди

Клинтон Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди

АҚШ президентлигига номзодлар дебатининг иккинчи турида Ҳиллари Клинтон Доналд Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ва Ипсос компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради.

Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.

Тадқиқотга кўра, Ҳилларининг бу фарқни янада мустаҳкамлашига Трамп аёлларни ҳақоратлаган видеоёзувнинг эълон қилиниши сабаб бўлди. Икки номзоднинг тортишувини томоша қилганларнинг аксарияти миллиардернинг тушунтириш ва ўзини оқлашини ишончли эмас деб топди.

Бошқа сўровларнинг гувоҳлик беришича, дебатларнинг аксарият томошабинлари 44 фоиздан 57 фоизгача Клинтон учун овоз берган, Трампни ғолиб деб овоз берувчилар сони эса 34 фоизни ташкил этган.

Теледебатларнинг иккинчи раунди 9-октабрь куни Цент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида бўлиб ўтди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru