18:36 / 11.03.2015
6 918

Россия ва КХДР 2015 йилни “Дўстлик йили” деб эълон қилишди

Россия ва КХДР 2015 йилни “Дўстлик йили” деб эълон қилишди

2015 йилда Шимолий Корея мустақилликка эришганига ҳамда Россиянинг Иккинчи Жаҳон Урушидаги ғалабасига 70 йил тўлади. Шу муносабат билан Россия ва КХДР 2015 йилни “Дўстлик йили” деб эълон қилиш ҳақида келишиб олган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар тарқатган.

“Дўстлик йили” доирасида делегациялар алмашишни йўлга қўйиш, миллий ташкилотлар ва минтақалар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, Пхеньян, Москва ва бошқа шаҳарларда ҳамкорликда маданий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилмоқда.

korrespondent.net нашрида айтилишича, Россия расмийлари томонидан бу ахборотга ҳозирча шарҳ берилмаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва КХДР 2015 йилни “Дўстлик йили” деб эълон қилишди