14:32 / 13.10.2016
12 128

«Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман»: Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши гаплари

«Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман»: Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши гаплари

Rusbase нашри Россиянинг энг бой бизнесменларидан бири Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши мулоҳазаларини бир жойга тўплади.

  • Пул — ё муваффақиятларингиз мезони, ё, аксинча, омадсизликларни ўлчайдиган кўрсаткич.
  • Таълим бой бўлиш учун керак, деб аниқ айта олмайман. Бироқ таълим олган бўлсангиз, бойиб кетишингиз эҳтимоли анча катта бўлади.
  • Бизнесда, худди спортдаги каби, энг кучлилар ютиб чиқади.
  • Мен бой бўлиб туғилдим: ота-онам менга таълим ва тарбия берди.
  • Бизнесдаги муваффақиятсизлик доим ҳам бизнеснинг натижаси муваффақиятсиз бўлганини билдирмайди.
  • Қанчалик кўп бўлишсангиз, сизга шунчалик кўп қайтиб келади.
  • Пул сизга нимададир эркинлик бериши мумкин, бироқ бошқа нарсада тобе қилиб қўяди.
  • Ҳамма ишлай олади. Лекин ҳамма ҳам ўз иши натижасига кўра бизнесмен бўла олмайди.
  • Энг ёқимли харажат — бу китоб харид қилиш.
  • Маълум ёшга етганда севимли аёлингизга совға сотиб олиш учун пул сарфлаш хурсандчилик бағишлайди.
  • Оиламиздаги болаларга жуда кам пул беришга ҳаракат қиламан. Бизга ота-онамиз аввало таълим ва тарбия қолдирган, қолган нарсаларнинг барчасига биз ўзимиз эришганмиз.
  • Бахт пулда эмас, бахтли бўла олиш қобилиятида.
  • Бугун мен жон деб йиллик даромади бир неча юз минг долларга тенг одам бўлардим. Шунда ҳеч кимнинг мен билан иши бўлмасди ва бутунлай эркин бўлардим.
  • Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман. Менинг ғазначи вазифасини бажарувчи одамим бор.
  • Менинг шахсий харажатларим мен оладиган даромадга солиштирганда унчалик катта эмас.
  • Мен ўзимни жуда оддий одам деб ҳисоблайман. Менинг ҳаёт тарзим ҳеч қачон қанча пул ишлаб топишимга боғлиқ бўлмаган.
  • Биринчи навбатда ота-онамдан ўзимда менга дўстлар орттириш имконини берган хусусиятларни тарбиялагани учун миннатдорман. Дўстларимдан эса менга катта бизнесмен бўлишда ёрдам бергани учун миннатдорман.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман»: Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши гаплари