Нидерландия ҳукумати ўз жонига қасд қилишга қонунан изн бермоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нидерландия ҳукумати ўз жонига қасд қилишга қонунан изн бермоқчи

Нидерландия ҳукумати ўз жонига қасд қилишга қонунан изн бермоқчи

2002 йилда жаҳонда илк бора Нидерландия эвтаназияни қўллаганди. Эвтаназия фақатгина саломатлиги борасида аҳволи жуда оғир бўлган ва соғайиб кетишига умид бўлмаган беморларга нисбатан қўлланилган.

Нидерландия ҳукумати ўз ҳаётини “буткул тугаган” деб ҳисоблаган исталган киши бемор бўлмаса ҳам, ўз жонига суиқасд қилиши мумкинлиги ҳақидаги қарорни қонунийлаштириш ҳаракатида. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларидан келган мактубда “Яшашдан маъно йўқ, дея ҳисоблаган кишиларга қатъий ўрнатилган тартиб асосида ўзлари истагинидек равишда ҳаётлари билан видолашишга изн бериш зарур”, дейилади.

Ҳозирча ушбу ҳужжат тўлиқ тасдиқланмаган ва айрим бандлари кўриб чиқилмоқда. Тахминларга кўра, ҳужжат шифокорлар ва этика борасидаги мутахассислар билан биргаликда 2017 йил охирига қадар имзоланади.

Айтиш керакки, 2002 йилда жаҳонда илк бора Нидерландияда эвтаназияни қўлланилган. Ўшанда “эвтаназия” фақатгина саломатлиги борасида аҳволи жуда оғир бўлган ва соғайиб кетишига умид бўлмаган беморларга нисбатан амалга оширилган. Кейинчалик бу ҳаракат Бельгия, Люксембург, Швейцария ва АҚШнинг 4та штатида ҳам амалда қўлланила бошланди. Баъзи бир давлатлар эса “пассив эвтаназия”ни қонунийлаштиришди, яъни табиий ўлимни тезлаштириш мақсадида шифокорлар фақатгина соғайиб кетишига умид бўлмаган оғир беморларни даволашдан тўхташлари белгиланди.

Бугунги кунда Нидерландияда 2016 йил апрель ҳолатига кўра 17 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. 2012 йил якунига кўра, бу ерда эвтаназия қўлланилган беморлар сони 4188 кишини ташкил этган.

Бугунги кунда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати ҳамон дунё ҳамжамиятида кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик Ғарб мамлакатлари аҳолиси “эвтаназия”ни оқлашади ва умидсиз ҳаёт ҳамда ўлим орасида жон сақлаш учун курашишда қийналгандан кўра, беморни зўриқтирмаган маъқул дея ҳисоблашар экан.

Балки ўлим билан юзма-юз турган беморлар учун эвтаназия қўллаш маъқулдир, лекин Нидерландия ҳукумати томонидан бу ҳолатни соғлом инсонлар учун қўллаш ҳақидаги қонун бироз тушунарсиз ва нохуш хабардир. Буни ҳатто, “тубанлик” деб атасак ҳам муболаға бўлмас. Бу билан мамлакат ҳукумати ўз халқининг турмуш тарзини янада яхшилашга ҳаракат ҳам қилмаслигини тахмин қилиш мумкин. Ўз юртида ҳаёти кафолатланмаган инсоннинг келажаги қандай бўлади? Кейинчалик бу ҳолат бутун бошли миллатнинг қирилиб кетишига олим келмасмикан?!

Албатта, ўзининг жонига суиқасд қилиш бу гуноҳ, шу билан бирга ҳаёт принципларига ҳам зид. Ҳеч бир дин ўз жонига қасд қилишни оқламайди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru