Кореяда 10 киши автобус ичида ёниб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кореяда 10 киши автобус ичида ёниб кетди

Кореяда 10 киши автобус ичида ёниб кетди

Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳри яқинидаги автомагистралда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Фалокат оқибатида 10 киши автобус ичида ёниб кетган, яна 10 киши оғир жароҳатлар билан шифохлонага етказилган. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, автобус ичида маҳаллий компаниялардан бирида хизмат қилувчи 20 нафар ходим бўлган. Улар Хитойга саёҳат қилиб, аэропортдан Ульсан томон ҳаракатланишаётган эди.

Ҳозирча олинган маълумотлар шуни кўрсатяптики, портлаш портлаш автобуснинг ғилдирагида юзага келган. Шундан сўнг автобус тўсиққа урилган ва натижада ёнғин юзага келган.

Автобусдаги 20 кишидан 10 нафари уни тарк этишган улгурган, қолган 10 киши эса аланган ичида қолган.

Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru