Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор

Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор

Расмийларнинг айтишича, Бали ороли яқинидаги кўприкнинг қулаши оқибатида 9 нафар одам ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Индонезияда офатларни камайтириш миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугроҳонинг айтишича, Нуса Лембонган ва Нуса Сенинган оролларини боғлаб турувчи “Сариқ Кўприк” якшанба – 16 октябрь куни тунда қулаб тушган.

Хабарларга кўра, ҳодиса диний маросим вақтида содир бўлган. Маросим ушбу кўприкда ўтказилаётган эди.

“Қурбонлар орасида 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар ҳам бор”, дейди Нугроҳо.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru