23:05 / 17.10.2016
9 918

Хитойликлар космосга учиб кетишди

Хитойликлар космосга учиб кетишди

17 октябрь куни Хитой ўзининг энг узоқ давом этувчи само саёҳати учун ўз ракетасини космосга жўнатди. Хитой бу космик дастурни тинчлик мақсадида амалга ошираётганлигини билдирган.

“Шэньчжоу 11” космик кемасининг самога учирилиш жараёни маҳаллий телеканаллардан бири томонидан тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди. Космик кема Ганьсу провинциясидаги “Цзюцюань” космодромидан “Long march 2” ракета ташувчи ёрдамида самога учирилди. 1 ой давомида экипаж “Тяньгун 2” космик лабораториясида бўлади.

Космик кема экипажи икки космонавтдан иборат. Улар 50 ёшли командир Цзин Хайпэн ва Чэнь Дун. Бу парвоз Цзин Хайпэн учун учинчи саёҳат бўлиб, у ўзининг 50 ёшини айнан фазода қарши олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойликлар космосга учиб кетишди