Тўйдан олдин қаллиғи билан хуфиёна учрашгани учун индонезиялик аёлни 23 маротабалик қамчи жазосига маҳкум этишди!!! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-10-2016 | 19:10 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Октиябр 2016 года
1 131

Тўйдан олдин қаллиғи билан хуфиёна учрашгани учун индонезиялик аёлни 23 маротабалик қамчи жазосига маҳкум этишди!!!

Тўйдан олдин қаллиғи билан хуфиёна учрашгани учун индонезиялик аёлни 23 маротабалик қамчи жазосига маҳкум этишди!!!

Индонезияда фақат шариат қонунларигина амалқилувчи Ачех вилояти бор. Бу вилоятда шариат қонунига нафақат маҳаллий мусулмонлар, балки ўзга дин вакиллари, сайёҳлар ҳам бўйсуниши шарт этиб қўйилган.

Шариат қонунига кўра вилоятда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, бегона эркак ва аёл учрашиши, аёлларнинг боши очиқ ҳолда, шим кийиб юриши қатъиян тақиқланади. Қонунни бузганлар суд ҳукми билан турли кўринишдаги жазоларга маҳкум этилади. Бу аёл ҳам айнан шу вилоятда яшаб туриб шариат қонунларини қўпол равишда бузганлиги учун оломон гувоҳлигида 23 маротаба аёвсиз қамчиланди. Айни пайтда айбланувчи касалхонага ётқизилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru