Арктиканинг Канада назорати остида бўлган қисмида океан тубидан сирли шовқин келмоқда. Мутахассислар бунинг нима эканлигини ва унинг сабабларини айта олишмаяпти, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Канадалик журналистларнинг маълумотларига кўра, товуш Канаданинг қитъадаги қисмидан 120 км узоқликда жойлашган Фьюри-энд-Хекл бўғозидан келмоқда. Шовқин узоқ вақтдан бери янграмоқда ва бу ҳудуддаги балиқ ва жонзотларни ҳуркитмоқда, деб айтилди хабарда.
"Бу жой ёз мавсумидаги асосий ов жойларидан ҳисобланади. Бироқ бу ёзда бу ерда деярли ҳеч қандай ўлжа бўлмади", деб айтди маҳаллий қонунчилик йиғилиши аъзоси.
CBC News’нинг қўшимча қилишича, сирли шовқинга биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли эътибор қаратган. Улар бу ҳақда миллий хавфсизлик департаментига хабар беришган. Энди бу шовқиннинг келиб чиқишини аниқлаш билан Канада қуролли кучлари шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?