Нидерландия 2017 йилда пластикдан йўл қуради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-11-2016 | 16:59 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Ноябр 2016 года
286

Нидерландия 2017 йилда пластикдан йўл қуради

Нидерландия 2017 йилда пластикдан йўл қуради

2017 йил охирларида Голландияда пластик йўл қурилишини lenta.ru'га асосланиб carzone.uz сайти ёзмоқда. Янгича йўл асфалт каби босимга чидамли ва пишиқ бўлади. Анъанавий йўл қопламасидан фарқли ҳолда пластик вазни енгил, ташиш осон, қолаверса, остидаги тупроқ қатлами чўкмайди.

Пластик қоплама ичи ковак бўлиб, турли ерости кабеллари ва коммуникация тизимларини ўтказишга мўлжалланган. Йўл қопламаси модуллари муддатини ўтагач, қайта ишлаб яна фойдаланиш мумкин.

“Wavin ва Total компаниялари билан ҳамкорликда бу лойиҳани амалга ошириш йўлида қадам қўйиш учун бизнинг етарлича билим, тажриба ва ресурсларимиз бор. Прототип 2017 йилнинг охирларига тайёр бўлиши кутилмоқда”, дейди йўлсоз ихтирочилар.

Қайта ишланган пластикдан йўл бунёд қилиш концепцияси 2015 йилда ўртага ташланган. Унда нидерланд компанияси АҚШнинг асфалт йўлларини пластикка алмаштиришни таклиф қилганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru