Трампнинг тарафдорлари Клинтонни қамоққа тиқишни талаб этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-11-2016 | 17:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Ноябр 2016 года
1 077

Трампнинг тарафдорлари Клинтонни қамоққа тиқишни талаб этмоқда

Трампнинг тарафдорлари Клинтонни қамоққа тиқишни талаб этмоқда

АҚШ президенти сайловида ғолиб бўлган Республикачи Дональд Трампнинг Нью-Йоркдаги бош офиси олдига унинг кўп сонли тарафдорлари йиғилди. Улар миллиардерни қўллаб-қувватловчи шиорларни айтиб, Трампни Ҳиллари Клинтонни қамоққа тиқишга чақиришмоқда.

“NBC” телеканали ходими Twitter’даги саҳифасида ёзишича, Висконсин штатидаги овоз берувчилар сайлов натижаларига ўз муносабатларини билдиришган. Экранда сайлов натижалари чиққан ва маълум бўлишича, Дональд Трамп ғолиб бўлган. Шундан сўнг сайловчилар жўровоз бўлиб “уни қамоққа тиқ”, бақиришган.

Трамп агар президентликка сайланса, Клинтонни қамоққа тиқишини айтгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Кўрамиз, янги президент ўз сўзида турармикин...

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru