Fortune журнали дунёда тадбиркорлар орасидан энг яхшиларини аниқлаб олди ва «Йил тадбиркорлари» рейтингини эълон қилди. Рўйхат нашрнинг сайтига жойлаштирилган.
«Бу йилги етакчини танлаш жараёни бизни, 32 ёш бўлганига қарамай, 375 млрд долларлик, 22 млрд доллар даромад кўрувчи ҳамда 1,8 млрд фойдаланувчига эга кучли компанияни барпо эта олган — Facebook раҳбари Марк Цукербергга олиб келди», — дейилади Fortune хабарида.
Рейтинг муаллифларининг сўзларига кўра, Цукербергнинг муваффақияти шуни намойиш этадики, замонавий дунё тобора ижтимоий тармоқларга боғланиб қолмоқда. Бизнесда эса, интернет-компаниялар қисқа муддатда сезиларли ҳудудларни қамраб олиши мумкин.
Рейтингнинг иккинчи ўрнида интернет билан боғлиқ яна бир компания Amazon директори Жефф Безос, учинчида косметика ва парвариш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Ulta Beauty компанияси ижрочи директори Мэри Диллон жойлашди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди