Немцов ўлдирилган жой яқинида Москва дарёси тубидан иккита тўппонча топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-03-2015 | 11:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Март 2015 года
2 437

Немцов ўлдирилган жой яқинида Москва дарёси тубидан иккита тўппонча топилди

Немцов ўлдирилган жой яқинида Москва дарёси тубидан иккита тўппонча топилди

Борис Немцов отиб ўлдирилган Катта Москворецк кўприги яқинида Москва дарёси тубидан иккита тўппонча топилди, деб ушбу жиноят юзасидан олиб борилаётган тергов ишидан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

“Баллистик текшириш биринчи тўппонча қотилликка алоқадор эмаслиги аниқланди, иккинчи тўппонча бўйича ҳозирча эксперт хулосаси тайёр эмас”, деб айтди манба.

Ярославь вилояти думаси депутати, “РПР-Парнас” раисдоши Борис Немцов 28 февралда Москва марказидаги Москворецк кўприги яқинида ўлдириб кетилган. Сиёсатчига яқин масофадан тўппончадан олти марта ўқ узилган, улардан тўрттаси нишонга теккан. Унинг ҳамроҳи украиналик Анна Дурицкаяга ҳеч нарса қилмаган.

8 март куни Москванинг Басман тумани суди Немцовнинг қотиллигида гумон қилинган беш киши – Заур Дадаев, Анзор Губашев, Шагит Губашев, Тамерлан Эскерханов ва Ҳамзат Бахаевни ҳибсга олишга санкция берган. Ака-ука Губашевлар ва Дадаев Ингушетияда 7 март куни, Эскерханов ва Бахаев 8 март кунига ўтар кечаси Москва вилоятининг Одинцово туманида қўла олинган. Шунингдек, 7 март куни Грознийда Лев Яшин кўчасида Дадаев билан бирга Немцовнинг қотиллиги режасини тузганликда гумон қилинган Беслан Шаванов ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари томонидан қуршаб олингандан кейин, уларга қарата граната отмоқчи бўлганда ўзи портлаб кетган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru