Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-11-2016 | 11:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Ноябр 2016 года
741

Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади

Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади

Дональд Трампнинг 2017 йил 20 январдаги инаугурациясидан кейин АҚШнинг биринчи хоними унинг рафиқаси Мелания Трамп бўлади. Бироқ шу билан бирга сиёсатшунослар Трампга рафиқасидан кўра унинг қизи, 35 ёшли Иванка Трамп кўпроқ таъсирга эга бўлади, деган фикрни билдирмоқдалар.

Августда Трампдан сайловларда ғалаба қозонса қайси аёлни ўз жамоасига олган бўлиши сўралганда "Танлов катта, бироқ ҳамма шубҳасиз "Иванкани ол, Иванкани ол" деб айтса керак" деб жавоб берган.

Иванка Трамп намойишларда иштирок этиб ва отасига қўшимча овозларни тўплашга уриниб уни бутун сайловолди кампанияси давомида қўллаб-қувватлади. Тадбиркор ва кўп фарзандли аёл бўлган Иванка отаси томонга кўплаб аёлларни жалб қила олди.

Мелания Трамп эмас, айнан Иванка миллиардернинг президентликка номзод сифатида таништирилиши маросимида унга ҳамроҳлик қилган. Vanity Fair журнали Иванкани "Трамп рафиқасининг ўринбосари" деб атаган. "Трамп штаби, кўринишича, ўз ғояларини миллиардерга унинг рафиқаси орқали эмас, балки қизи орқали етказишни афзал кўради", деб ёзган нашр.

Иванка ўз укалари Эрик ва Дональдга отасининг компанияси – Trump Organization’ни ва Trump Hotels меҳмонхоналар тармоғини бошқаришда ёрдам беради. Трампнинг бирорта ҳам рафиқаси оилавий бизнесга Иванкачалик таъсирга эга бўлмаган. Айтишларича, Иванка компанияда энг йирик битимларнинг тузилиши учун жавобгар ҳисобланади.

Иванка Трамп ўз сайтида "Мен аёлларни илҳомлантиришни ва уларга ўз ҳаётларини ўзлари истаганча, бошқаларга боқмаган ҳолда қуришлари учун куч беришни истайман", деган фикрни билдирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru