13:00 / 14.11.2016
7 560

Доналд Трамп: “Яқин Шарқдаги беқарорликка Америка сабабчи бўлди”

Доналд Трамп: “Яқин Шарқдаги беқарорликка Америка сабабчи бўлди”

Куни кеча CBS This morning кўрсатувида иштирок этган қўшма штатларнинг янги Президенти Доналд Трамп Яқин Шарқ, ИШИД, Сурия ва Путин билан муносабатлар ҳақидаги саволларга ўзининг кутилмаган жавоблари билан кўрсатув мезбонларини ҳайратга солди, деб ёзади Mulohaza.uz сайти.

Қуйида у билан бўлиб ўтган суҳбатни тўлалигича тақдим қиламиз.

Мезбон: Суриядаги аҳвол жуда ҳам мураккаб. Мудофаа котиби Эш Картер Брюсселда етакчиларга, шу қаторда Араб давлатларига ҳам Сурияда ишлар кўламини ошириш кераклигини айтиб ўтди. Уларнинг фикрича, уларга АҚШ етакчилиги зарур ва биз кўпроқ ер усти қўшинлари жўнатишимиз керак. Биз ер усти қўшинлари жўнатишимиз керакми? (Нима деб ўйлайсиз?)

Трамп: Мен ИШИД масаласини жуда муҳим деб ҳисоблайман ва Россиянинг ИШИДга ҳужум қилаётгани менга манзур ва, менинг фикримча, улар буни давом эттиришлари керак.

Мезбон: Лекин сиз Россия Сурияда нима қилаётганини биласиз-ку. Россия биз (АҚШ) қўллаб-қувватлаётган гуруҳларга зарба беряпти.

Трамп: Тўғри, лекин биз нега у гуруҳларни қўллаб-қувватлаяпмиз? Биз ҳатто уларнинг кимлигини ҳам билмаймиз. Мен (АҚШ) қўмондонлари билан гаплашдим. Уларнинг айтиши бўйича, биз миллиард долларлик қурол-аслаҳаларни биз ҳатто кимлигини билмайдиган одамларга етказиб беряпмиз. Кўряпсизми? Биз мана шу пулларни, мана шу қурол аслаҳаларни биз умуман танимайдиган одамларга беряпмиз. Балки улар (Башар) Ассаддан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин. Ассад ёш бола эмас, лекин яхши ҳам эмас. Аммо биз кимларга мадад беряпмиз?

Мезбон: Биласизми? Бу (Барак) Обаманинг фикрлари, у ҳам биз қурол-аслаҳаларимиз кимнинг қўлига тушиб қолаётганини билмаймиз деган.

Трамп: Яхши, унда у нега бундай қиляпти? Ахир у кўплаб қурол-аслаҳалар етказиб беряпти. Биз эса Ассадни йиқитмоқчи бўлган гуруҳларни қўллаб қувватлаяпмиз. Россия ва Эрон эса ҳозир қудратга эга, биз уларни қудратга олиб келганмиз. Улар эса Ассадни қўллаб-қувватлаяпти. Биз ИШИДни йўқ қилишимиз керак (Ассадни эмас). Биз одамларни бошидан жудо қилаётган каллакесарларни йўқ қилишимиз керак.

Мезбон: Айтишингизча, сизнинг Путин билан муносабатларингиз яхши, ёки яхши муносабатларни йўлга қўйган бўлар эдингиз, ҳақиқатан шундай қиласизми?

Трамп: Ўзимга қолса, мен Путин билан яхши муносабатларни йўлган қўйган бўлар эдим. Яна ким билади!

Мезбон: Сиз Путинни Ассадни ҳукуматдан четлатишга кўндира оласизми?

Трамп: Менимча кўпчилик бунга ҳаракат қиляпти. Мен Путинни кўндира оламанми? Тўғрисини айтсам, мен буни муҳим деб ҳисобламайман. Айтайлик, биз Ассадни ёки унинг ҳукуматини ағдардик ҳам дейлик, кейинчи? Ким ҳокимиятга келади? Биз ҳозир қўллаётган гуруҳларми? Кейин у ерда ҳам Ливиядаги ҳолат такрорланадими? Тўғрими? Мана Каддафини ағдардик. Ооо биз Каддафини ағдаришимиз керак дедик. Қаранглар, нима бўлди ундан кейин?

Мезбон: Хўш, сизнингча Каддафини ағдариш хато эдими?

Трамп: Ҳа, мен учун бу мутлақо хато эди. Мана ҳозир нима бўлаётганига қаранг. Ҳаммаёқ тартибсизлик. Ҳеч ким нима бўлаётганини билмайди. Мана Саддам Ҳуссайн мисол учун. Биз ундан ҳам қутулдик. Тўғри у террорчи эди… (мезбон гапини бўлиб қўяди)

Мезбон: Сизнингча, Каддафидан қутулиш ва Саддам Ҳусайндан қутулиш – иккиси ҳам хато эди, шундайми?

Трамп: Агар биз ҳеч нима қилмаганимизда, агар бизнинг сиёсатчиларимиз (Яқин Шарқнинг ишларига аралашмасдан) пляжга бориб, қуёш тагида тобланганларида, аҳволимиз ҳозиргидан яхшироқ бўлар эди. Саддам Ҳусайн “яхши бола” эмас эди, тўғри, лекин у террорчиларни ўлдираётган эди. Ҳозир Ироқ террорчиларнинг “Гарвард”ига айланиб қолди. Террорчи бўлмоқчимисиз? Ироққа боринг, ўзлари ўргатиб олишади. Саддам Ҳусайн “ёмон бола” эди. Бироқ у бошқа нарса ҳам қилаётган эди, у Эронни тўсиб турган эди. У кўплаб террорчиларнинг ҳаракатини тўсиб турган эди. Мен олдин ҳам айтган эдим. Аввал улар (террорчилар) ҳаракатсиз эди, 10 фут бир тарафга 10 фут иккинчи тарафга қимирлай олар эди, холос. Мана Саддам Ҳусайн ағдарилди, (энди) нима бўлди? Яқин Шарқда буткул беқарорлик ҳукм суряпти, чунки биз Яқин Шарқдаги (террорчиларга қарши) катта тўсиқ бўлиб турган кучни ағдардик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трамп: “Яқин Шарқдаги беқарорликка Америка сабабчи бўлди”