Лукашенко ўртача маошни 500 долларга етказиш бўйича кўрсатма берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-11-2016 | 17:22 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Ноябр 2016 года
440

Лукашенко ўртача маошни 500 долларга етказиш бўйича кўрсатма берди

Лукашенко ўртача маошни 500 долларга етказиш бўйича кўрсатма берди

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко, келаси йилда мамлакатда ўртача ойлик маошни 500 долларга чиқаришга ҳозирлик кўриш бўйича ҳукуматга топшириқ берди. Бу ҳақда "Kun" сайти ёзмоқда.

Беларусь миллий статистика қўмитасига маълумотларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида республика ишчиларининг бир ойлик ўртача маоши 743,6 белорус рублини ташкил этган, бу расмий давлат курси бўйича 382,6 долларни ташкил этади.

"Келаси йилда 500 долларга етказишга тайёрланинг", — дея Лукашенконинг сўзларини келтирган матбуот хизмати. Президент Могилёв вилоятига ташрифи чоғида шу ҳақда сўз юритган.

Александр Лукашенко, иш ҳақини оширишда меҳнат самарадорлигини ошириш зарурлигига ҳам эътибор қаратган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru