Нострадамус ва Ванганинг Доналд Трамп ҳақидаги башоратлари одамларни даҳшатга солмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-11-2016 | 18:03 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Ноябр 2016 года
3 630

Нострадамус ва Ванганинг Доналд Трамп ҳақидаги башоратлари одамларни даҳшатга солмоқда

Нострадамус ва Ванганинг Доналд Трамп ҳақидаги башоратлари одамларни даҳшатга солмоқда

Америка сайловларининг илк натижаларини эълон қилинмасиданоқ дунё сиёсатчилари Доналд Трамп тарих саҳифаларида қандай из қолдириши борасида биргаликда тахминлар қила бошладилар.

Нострадамуснинг башоратлари таржимонлари янги сайланган АҚШ президенти ИИИИ — жаҳон уруши бошланишига сабабчи Дажжол деб, буни исботи сифатида эса қуйидаги сатрларни келтиришмоқда:

Тентакликни яширувчи ёлғон тўфони Византияни ўз қонунларини ўзгартиришига мажбур қилади.

Тортишув пайти тўфон келади, келишувни бузганлар боши қонли оғзи билан ердаги сут ва асални ютади.

Нострадамус башоратлари таржимони Артут Эванс «ёлғон тўфон» сўзини Доналд Трамп, қайсики «тентакликни яширувчи», дея атади.

Шундан сўнг, Артут Эванс сарҳисоб қилиб:

Доналд Трампни кимдир сотган, шу сабаб у ғазабда. Қон ҳақида, дин ҳақида кўп гапиради ва натижада ўзи ҳам ғарқ бўлади. Башоратдаги сут ва асал — бу Исроил

Башоратдаги сут ва асал — бу Исроил. Трамп бу борада, Исроил ва Фаластин масаласида бетараф бўлишини очиқчасига айтган.

Айтганча, Доналд Трамп ҳақида Нострадамус ва яна бошқа бир башоратчи башорати билан бир хил. 1996 йилда вафот этган болгариялик башоратчи Ванга ҳам Америка ҳақида бир қатор қизиқарли башоратлар қилган.

Аввалига у АҚШнинг 44-президенти қора танли одам бўлади деган эди, бир неча йиллар ўтиб, у Обама экани маълум бўлди. Ванга яна Обама АҚШнинг энг охирги президенти бўлади, 44 — президент даврида давлат иқтисодий инқирозга юз тутади, Шимолий — Жанубда эса барча давлатларни ҳалокатга олиб борувчи янги уруш бошланади деган эди.

Аслида ўша уруш — Сурияда ва у ҳеч кимга яхшилик келтирмаяпти.

Расман Доналд Трамп ҳали президентлик курсисини эгаллаганича йўқ, бу 20 — январьга белгиланган. У санагача эса дунё аҳолиси Ванганинг башоратидан хавотирга тушмоқда.

Ҳа, албатта, Нострадамус ва Ванганинг башоратлари хавотирли, бироқ бу аниқ шундай бўлади дегани эмас. Ҳаммасини кўриб билгувчи Зотнинг айтгани бўлишига шак-шубҳа йўқ!

Алал оқибат уларнинг сўзларини ҳамма ўзича талқин қилмоқда.

Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз, уларнинг башоратлари асослими?

Зиёда Зияева тайёрлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru