Смоленсклик аёл эрига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси совға қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-11-2016 | 15:12 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Ноябр 2016 года
364

Смоленсклик аёл эрига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси совға қилди

Смоленсклик аёл эрига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси совға қилди

Смоленск областида истиқомат қилувчи аёл пенсионер эрига автомактабни тугаллаганлик ҳақидаги сохта гувоҳнома олиб берди. Бу ҳақда Carzone.uz хабар қилди.

Текширув жараёнида 35 ёшли маҳаллий фуқаро Москва областидаги автомактабни тамомлаганлик ҳақидаги қалбаки гувоҳномани сотганлиги аниқланди. Фирибгар ғаразли мақсадда тўлдирилмаган бланкани сохталаштириб сотганлигини тан олди.

Шундан сўнг қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди. Уни тайёрлаб сотган шахсга нисбатан “Давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ва сотиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ушбу модда бўйича икки йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru