Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президент в. б. Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған 17−18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади gazeta.uz Туркия раҳбарининг сайтига асосланган ҳолда.
Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.
Туркия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. Улар давлатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’