09:52 / 18.11.2016
7 689

АҚШ ва Перу кучлари тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди

АҚШ ва Перу кучлари тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди

АҚШ ва Перу махсус хизматлари Перу пойтахти Лимада ўтказилган операция давомида тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди. Бу ҳақда АҚШ махфий хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.

1,5 мингдан кўпроқ перулик полициячи ва АҚШ махфий хизмати агентлари иштирок этган операция давомида қалбаки АҚШ долларларини тайёрловчи 6 та яширин корхона ҳамда пуллар босиладиган 8 та станок йўқ қилинган. 15 ноябрда ўтказилган операция натижаларига кўра 48 киши ҳибсга олинган.

АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Перу ҳозирда энг йирик миқдорда қалбаки доллар ишлаб чиқарилувчи давлат ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Перу кучлари тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди