Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилдики, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш — мамлакат учун ягона вариант эмас. У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишни муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Туркиядаги Sabah нашри хабар берган.
Эрдўған Ўзбекистондан қайтиб боргач, маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш чоғида шу ҳақда гапирган. У Туркия узоқ йиллар давомида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун бесамар уриниб келаётганини қайд этган.
«Европада Brexit ҳодисасидан кейин яна шундай ҳодисалар такрорланиши мумкин. Шундай фикрлар Франция ва Италияда янграмоқда. Бундай ҳолатда Туркия ўзини хотиржам тутиши керак. ЕИ аъзоси бўлишни Туркия учун ягона имконият сифатида қарамаслик керак. Мен айтаман, Туркия нега "Шанхай бешлиги"да ўрин эгалламаслиги керак?», — деган Эрдўған..
Эрдўған ШҲТга аъзо бўлиш масаласини Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан муҳокама этганлиги тўғрисида айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?