Обама: Унга вақт беринг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2016 | 16:44 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2016 года
608

Обама: Унга вақт беринг

Обама: Унга вақт беринг

Америкаликларнинг ҳозирги президенти Барак Обама лотинамерикаликларга юзланиб, улардан АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампга вақт беришни сўради, дейилади "Кун" нашрида.

«Мен бу ерда шуни айтишни истайманки, — ёмонликни кутмаслик керак», — деган Обама Перудаги ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммитидаги иштироки давомида.

У шунингдек, янги президент маъмуриятининг барча вакиллари вазифасига киришиши ва уларнинг сиёсати қай йўналишда бошланишини кутиш ва шундан кейин хулоса чиқариб, муҳокама бошлаш кераклигини қайд этиб ўтган.

Республикачи Дональд Трамп сайловолди кампанияси даврида ғолиб бўлган тақдирда Мексика ва АҚШ ўртасида девор қуриш, Лотин Америкаси мамлакатлари билан савдо келишувларини бекор қилиш ҳамда мусулмонларни мамлакатига киргазмаслиги ҳақида чиқишлар қилганди.

Бундан олдинроқ Барак Обама ЕИ етакчиларини Дональд Трамп даврида ҳам Вашингтон билан ҳамкорликни давом эттиришга чақирганди.

Республикачи Дональд Трамп 8 ноябрь кунги сайловларда ғолиб бўлганди. У ва унинг маъмурияти келгуси йилнинг 20 январида ишга киришади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru