АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп уни кўплаб маротаба танқид қилган сиёсатчи Митт Ромни билан учрашади.
Сайловолди кампанияси вақтида Ромни Трампни "қаллоб" ва "бир кунлик кимса" деб атаган. Трамп эса Ромнининг 2012 йилдаги президентлик сайловларидаги мағлубиятини "ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ" бўлганини айтиб келган.
Бироқ ОАВда Трамп учрашув вақтида айнан Ромнига АҚШ давлат котиби лавозимини таклиф қилмоқчилиги ҳақида гаплар юрибди.
Айни вақтда Трамп ўз маъмуриятини шакллантирмоқда. Трамп АҚШ бош прокурори лавозимини Алабамадан сенатор Жефф Сешнсга таклиф қилди. Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб эса истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни тайинламоқчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда