Эрдўған НАТО давлатларидан туркиялик исёнчиларга бошпана бермасликни талаб қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2016 | 21:13 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2016 года
434

Эрдўған НАТО давлатларидан туркиялик исёнчиларга бошпана бермасликни талаб қилди

Эрдўған НАТО давлатларидан туркиялик исёнчиларга бошпана бермасликни талаб қилди

НАТО давлатлари Туркиядаги ҳарбий давлат тўнтаришига уринишга алоқадорлиги гумон қилинган ҳарбийларга бошпана бермаслиги керак. Бу фикр Туркия президенти Эрдўған томонидан билдирилди, дейилади "Кун" нашрида.

"НАТО давлатлари бошпана сўраш бўйича мурожаатларни қабул қилмаслиги керак. Улар терроризмда айбланадиган кишиларни ҳимоя қилмаслиги керак. Қандай қилиб исёнда иштирок этган ҳарбий террорист НАТОга керак бўлиши мумкин?", дея туркияликлар етакчисининг сўзларини келтирган AFP.

Бироз олдинроқ НАТОнинг Рамштайндаги (Пфальц ери, Райнланд шаҳри) авиабазасида хизмат қилган туркиялик ҳарбийлар Германиядан бошпана сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Уларнинг сўровига Туркиядаги сиёсий вазият сабаб сифатида келтирилган. Бу мамлакатда 15 июль воқеаларидан кейин 7,5 минг нафардан ортиқ киши ҳибс қилинган, уларнинг 6 минг нафардан ортиғи ҳарбийлар. Шунингдек, қўлга олинганлар орасида полициячилар, судьялар ва прокурорлар бор.

Deutsche Welle радиосининг турк хизмати хабар беришича, дипломатик паспортларга эга 60 га яқин Туркия фуқароси, ҳукумат талабига қарамай, ҳозиргача мамлакатга қайтгани йўқ. 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг ҳукумат барча ҳарбий хизматчилар ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг мамлакатга қайтишини талаб қилган эди.

7 октябрь куни бир неча туркиялик дипломат Германиядан бошпана сўрагани маълум бўлганди. Улар ҳам мамлакатдаги воқеалардан кейин вазият таранглашганидан хавотирга тушишган.

Сентябрь ойи охирида Туркия мухолифатининг юзлаб тарафдорлари ва давлат тўнтариши ташкилотчиси сифатида қаралаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг яқинлари Германиядан бошпана сўраганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru