Меланья Трампнинг биографиясида баъзи тузатишлар қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2016 | 07:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Ноябр 2016 года
469

Меланья Трампнинг биографиясида баъзи тузатишлар қилинди

Меланья Трампнинг биографиясида баъзи тузатишлар қилинди

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трампнинг расмий биографиясида таълим ҳақидаги бандига баъзи тузатишлар киритилди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШнинг бўлғуси биринчи хоними биографиясига икки словениялик публицист Божан Позар ва Игорь Омерза эътибор қаратишгач, тегишли тузатишлар киритилган. Бу Меланья Трамп июлда Республикачилар партиясида нутқ сўзлагандан кейин юз берган. Шундан кейинги кун Позар ва Омерза Меланьянинг "Дизайн ва архитектура" ихтисослиги бўйича якунланган олий маълумоти борлиги ҳақидаги ахборот ҳақиқатга мос келмаслигини, чунки у университетни бир йил ўқигандан кейин ташлаб кетганини айтишган.

Шундан кейин Меланьянинг биографияси унинг порталидан олиб ташланиб, унинг турмуш ўртоғи Дональд Трамп сайтида пайдо бўлган. Энди унда айтилишича, асли словениялик бўлган миссис Трамп 16 ёшида модель сифатида фаолиятини бошлаб, Миландаги модель агентлиги билан шартнома тузган. Ахборотда айтилишича, у Любляна университетида олий маълумот олиши мумкин бўлган, бироқ модель фаолияти учун ўқишини ташлашига тўғри келган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru