16:52 / 22.11.2016
8 443

Кашфиёт: Плутон сайёрасида катта миқдордаги сув захиралари мавжуд

Кашфиёт: Плутон сайёрасида катта миқдордаги сув захиралари мавжуд

Олимлар олисдаги митти Плутон сайёрасидаги муз билан қопланган юзаси остидаги юраксимон сув ҳавзасида Ердаги барча денгизлардан кам бўлмаган миқдорда яширин океан мавжудлигига ишора қилувчи илмий далиллар топишди, деб ёзмоқда Sof.uz сайти.

Чоршанба куни Натуре (табиат) журналида чоп этилган тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, Ердан бошқа ҳаёт мавжудлигига далолат қилувчи ерости океанлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган Қуёш тизимидаги самовий жисмлар рўйхатига Плутонни ҳам қўшиш мумкин.

Калифорния университетидаги сайёрашунос олим Франсис Ниммо маълум қилишича, Плутондаги океан ярим эриган ҳолатдаги муздан иборат бўлиб, 150-200 километрлик муз қатлами остида ётади. Унинг чуқрлиги 100 км атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Массачусетс технология институтидаги сайёрашунос олим Ричард Бинзелнинг фикрига кўра, Плутон юзаси жуда катта миқдордаги муз билан қоплангани учун яшаш учун қулай жой бўла олмайди. Шу билан бирга, ҳеч қачон «бу иложсиз» деб айтмаслик лозим. Чунки сув ҳаёт учун энг муҳим воситалардан бири ҳисобланади.

Мазкур кашфиёт 2015 йилнинг июль ойида Плутон яқинидан учиб ўтган НАСАнинг Нью Ҳоризонс (янги уфқлар) космик кемаси томонидан олинган тасвирлар ва маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилган. Қуёшгача бўлган масофаси Ерга қараганда 40 марта узоқроқ бўлган Плутон сувни суюқ ҳолатда сақлаб туриш учун етарлича радиоактив иссиқлик манбайига эга.

«Плутон кўп миқдорда иссиқлик ҳосил қилиш учун етарлича тошларга эга. Шунингдек, бир неча юз километр қалинликдаги муз қатлами эса анчагина яхши изолятор ҳисобланади. Бундай чуқурликдаги океаннинг мавжуд бўлиши ҳам ҳайратланарли ҳодиса эмас, айниқса океанда антифриз вазифасини бажарадиган аммоний бўлса», – дейди сайёрашунос олимлар.

Нью Ҳоризонс кемаси ўз саёҳатини Қуёш системасидаги яна бир совуқ ҳудуд – «Куйпер тасмаси» минтақаси томон давом эттирмоқда. Кеманинг Плутондан 1,6 миллиард км узоқликда жойлашган навбатдаги нишон бўлмиш 2014 МУ69 само жисмига 2019 йилнинг 1 январида етиб бориши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кашфиёт: Плутон сайёрасида катта миқдордаги сув захиралари мавжуд