Хитой қурол-аслаҳа экспорт қилувчи энг йирик давлатлар рўйхатида учликка кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-03-2015 | 21:50 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Март 2015 года
1 241

Хитой қурол-аслаҳа экспорт қилувчи энг йирик давлатлар рўйхатида учликка кирди

Хитой қурол-аслаҳа экспорт қилувчи энг йирик давлатлар рўйхатида учликка кирди

2014 йил натижаларига кўра, қурол-аслаҳа экспорти билан фаол шуғулланувчи давлатлар рейтингида Хитой Германия ва Францияни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

2010-2014 йиллар давомида Хитойнинг қурол-аслаҳа экспорти ҳажми аввалги 5 йилликка нисбатан 16 фоизга ошган, деб хабар берди “Интерфакс” нашри.

Бу кўрсаткич Хитойга Германия ва Франциянинг кўрсаткичларидан озгина фарқ билан ўтиб кетишига имкон берди. Германия ва Франциянинг ҳар бирининг ҳисобига жаҳон қурол-аслаҳа бозорининг тахминан 5 фоизлик улуши тўғри келади.

Бу рейтингда анчагина катта фарқ билан АҚШ (дунё қурол-аслаҳа экспортининг 31 фоизи) ва Россия (27 фоиз) етакчилик қилмоқда.

Хитой қурол-аслаҳа экпортининг учдан икки қисми Осиё давлатларига, шу улушнинг 41 фоизи Покистон ҳисобига тўғри келади. Покистондан кейин Бангладеш ва Мьянма Хитой қурол-аслаҳасининг йирик харидорлари ҳисобланади. Хитой ўз қурол-аслаҳасини, шунингдек, Африканинг 18 та давлатига ҳам экспорт қилади.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru