АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп ўзининг бўлғуси маъмуриятини икки муддатга президент бўлиб қолиш ҳисобидан шакллантирмоқда. Бундан унинг твиттердаги саҳифасида пайдо бўлган хабар гувоҳлик бермоқда.
"Бугун Trump Tower’да кейинги 8 йил давомида ҳукуматни бошқарадиган инсонлардан жамоамни шакллантириш билан боғлиқ муҳим учрашувлар бўлиб ўтади", деб ёзган Трамп.
Кейинги кунларда Трамп ўзининг бош қароргоҳига Конгресс, ҳукумат ва қуролли кучларнинг амалдаги ва собиқ вакилларини муносиб жамоа шакллантириш мақсадида ички ва ташқи сиёсат масалаларини муҳокама қилиш учун фаол таклиф қилмоқда.
Айни вақтда Трамп бир қатор муҳим лавозимларга кимларни қўйишни ҳал қилиб қўйди. Трамп АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Майкл Флинни миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси сифатида, адлия вазири сифатида Алабама штатидан сенатор Жефф Сешнсни, Оқ уй ходимлар маъмурияти раҳбари сифатида Райнс Прибэсни, Марказий разведка бошқармаси директори сифатида Канзас штатидан конгрессмен Майк Помпеони танлади.
Трампнинг бош маслаҳатчиси ва бош сиёсий стратеги унинг сайловолди штабига раҳбарлик қилган Стив Бэннон бўлади.
АҚШда президент 4 йиллик муддатга сайланади ва бу лавозимни кетма-кет ёки танаффус билан икки мартадан кўпроқ марта эгаллай олмайди.
Трампнинг инаугурацияси 2017 йил 20 январда бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда