00:20 / 27.11.2016
6 964

Эрон Хамадандаги базага Россия ҳарбий самолётлари қайтиши мумкинлигини айтди

Эрон Хамадандаги базага Россия ҳарбий самолётлари қайтиши мумкинлигини айтди

Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Россия ҳарбий-коинот кучлари Хамадан вилоятидаги базадан фойдаланишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда. Теҳрон Россия билан Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашга имкон берадиган ҳамкорликка тайёр.

Ҳозирча Россия ҳарбийлари томонидан Деҳқон баёнотига муносабат билдирилмади.

Россия ҳарбий-коинот кучлари бу базадан жорий йилнинг августида фойдаланган, бироқ уни томонлар орасида вужудга келган "баъзи тушунмовчиликлар" сабабли тарк этганди.

"Коммерсантъ" нашридаги манбанинг тушунтиришича, келишмовчиликлар Москва Эрон базасини тўлақонли ҳарбий объект сифатида қўллашни мўлжаллагани ва у ерда ҳарбий курол жойлаштиришни режалаштиргани сабабли вужудга келган. Бироқ Теҳронни бу вариант қониқтирмаган. Ўшанда Деҳқон россиялик ҳарбийларни "маълум даражада ўзини катта тутишда ва ножентлменча хатти-ҳаракатда" айблаганди.

Россия Хамадандаги базада Сурияда террорчилар позицияларига қарши ҳужумларда иштирок этувчи Ту-22М3 стратегик бомбардимончилари ва Су-34 кўп мақсадли самолётларини жойлаштирмоқчи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Хамадандаги базага Россия ҳарбий самолётлари қайтиши мумкинлигини айтди