8 ноябрда бўлиб ўтган АҚШ президенти сайлови натижалари зудлик билан тан олиниши керак. Сайловда ғолиб бўлган Дональд Трамп сайловда "яшиллар" патиясидан иштирок этган Жилл Стайннинг Висконсин штатида овозларни қайта ҳисоблаш талабига шундай изоҳ берди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
"Халқ ўз танловини қилиб бўлди, сайловлар якунланди. Хиллари Клинтоннинг ўзи сайловлардан кейинги тунда мағлубиятини тан олиб, мени табриклаб шундай деган: "Биз натижани тан олишимиз ва сўнгра келажакка боқишимиз керак", дейилган Трампнинг ёзма баёнотида.
АҚШнинг 45-президенти бўлган Трампнинг фикрича, сайлов натижаларини ўзгартиришга уриниш бу бойлик орттириш мақсадида амалга оширилаётган қаллобликдир. Трампнинг фикрича, Стайн шу йўл билан "ўз киссасини пулга тўлдириб олмоқчи, у барибир бу пулнинг катта қисмини бу бемаъни қайта ҳисоблашга ишлатмайди".
Аввалроқ Стайн бу қайта ҳисоблашларни ўтказиш учун маблағ йиғишни амалга оширганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди