Трамп Клинтонга берилган миллионлаб овозларни ноқонуний деб атади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2016 | 09:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2016
318

Трамп Клинтонга берилган миллионлаб овозларни ноқонуний деб атади

Трамп Клинтонга берилган миллионлаб овозларни ноқонуний деб атади

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп твиттердаги микроблогида миллионлаб америкаликлар унинг рақиби Хиллари Клинтонга ноқонуний овоз берганлигини айтди.

"Сайловлар ҳайъатида катта фарқ билан ғалаба қилганимдан ташқари, ноқонуний овоз берган миллионлаб одамларни ҳисобдан чиқариб ташласа, мен умумхалқ овоз беришида ҳам ғолиб бўлдим", деб ёзди Трамп.

Кўринишича, гап, Трампнинг фикрича, овоз бериш машиналари уни қўллаб-қувватлаган сайловчиларнинг овозларини Клинтон фойдасига ҳисоблагани ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ Трамп Клинтоннинг сайлов натижаларини тан олиш кераклиги ҳақидаги сўзларини келтириб ўтганди.

Трамп ғалаба учун вакил сайловларчининг 270 нафар овози зарур бўлган ҳолатда 306 нафар овоз йиға олди. Бироқ умумхалқ сайловида Клинтонга деярли 2 млн овоз ютқазган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru