Болгария туризм вазири вазифаларини бажарувчи Николина Ангелкова 2016 йилда Болгарияга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сонининг ўсиш динамикасидан келиб чиқиб, бу кўрсаткичнинг йил охирига бориб, 8 миллионга етиши ҳамда мамлакат аҳолиси сонидан ошиб кетишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди.
"Биз Болгария туризми тарихида мисли кўрилмаган кучли йилни кузатмоқдамиз. Биринчи тўққиз ой ичида Болгарияга 7,5 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу эса 2014 йилдаги бир йиллик кўрсаткичдан кўпдир", - деди у Болгария туризми вакилларининг UNWTO (жаҳон сайёҳлик ташкилоти) бош котиби Толиб Рифоий билан бўлиб ўтган учрашувда.
"Агар шу маромда давом этса, у ҳолда йил охирига бориб, хорижий сайёҳлар сони 8 миллион чегарасидан ўтади - бу эса мамлакат аҳолисидан кўп дегани", - дея аниқлик киритди Ангелкова.
2014 йил баҳоларига кўра, Болгария аҳолиси 7,2 миллион кишидан иборат.
Николина Ангелкова икки йил ичида соҳанинг барқарор ривожланишида салмоқли натижаларга эришилгани ва меъёрий ўзгаришларни қабул қилиш жадаллаштирилганини таъкидлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Абосбек Файзуллаев кучли лигага кетади!