11:08 / 03.12.2016
7 515

Сурия инқирози Асад кетса ҳал бўладими?

Сурия инқирози Асад кетса ҳал бўладими?

Сурия можаросини ҳал этиш ушбу араб давлати президенти Башар Асаднинг сиёсат саҳнасидан кетишини талаб қилади. Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Вашингтоннинг Брукингс институтида қилган чиқишида шундай баёнот берган.

"Сурияда қандай бўлмасин бирон келишувга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нарса нима? Мен бундай келишув бўлишига унчалик ҳам ишонмайман. Аммо, бунинг иккита шарти бор: Асад ва эронликларни Суриядан чиқариш", - деган Исроил ТИВ раҳбари. Унинг фикрича, Асад эндиликда "жаҳон саҳнасида қаноатлантирувчи арбоб" бўла олмайди.

"Асадни жойига қўйиш керак, эронликларни ҳам жойига қўйиш керак", - деб ҳисобламоқда Либерман.

Шу билан бирга, Исроил ташқи ишлар вазири АҚШнинг Дональд Трамп раҳбарлигидаги янги маъмуриятини Яқин шарқдаги муаммоларни ҳал этишдан бош тортмасликка чақирди. Унинг ишонч билдиришича, АҚШнинг фаол иштирокисиз Яқин шарқ муаммосини ҳал этиб бўлмайди.

Исроил ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари, шунингдек, Эронни БМТ ХКнинг беш доимий аъзоси ва Германия билан эришилган ядро муаммосини ҳал этиш келишуви бандларини бузганликда айблади. Либерман Эроннинг баллистик ракеталари синовини ўтказганини ўз фикрига исботи деб баҳолаган. Шу муносабат билан, Либерман Эронга нисбатан санкцияларни кучайтириш фикрини илгари сурган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия инқирози Асад кетса ҳал бўладими?