6 627
Пекин Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши курашишга қодирлигини маълум қилди
Хитой АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Тайвань президенти Цай Инвэнь билан суҳбатлашгани сабабли АҚШга кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича девонхонаси вакили Ань Фэншань маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Пекин келгусида ҳам "ягона Хитой" тамойилига амал қилади.
"Биз Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши миллий бирлашиш жараёнини илгари суриш орқали кураша олишимизга ишонамиз ва қодирмиз", деб айтган Фэншань.
Фэншаннинг айтишича, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Трампнинг Тайвань раҳбари суҳбатини Тайваннинг "кичкина найранги" деб атаган.
Аввалроқ Тайвань Хитойни Трамп ва Инвэнь суҳбатига "осойишта" муносабат билдиришга чақирганди.
Трамп ва Инвэнь ўртасидаги суҳбат 3 декабрда бўлиб ўтди ва 1979 йилда АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилганидан кейинги биринчи мулоқот бўлди.
Бундан ташқари, Пекин барча томонларни Хитойнинг ягоналиги тамойилини қўллаб-қувватлашга ва Хитой-АҚШ алоқаларига путур етмаслиги учун Тайвань масаласига эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришга чақирди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди