Россия, Европа ва Осиё қурол ишлаб чиқарувчилари қурол-аслаҳа сотиш ҳажмини оширмоқдалар. Бу орада АҚШ ҳарбий концернларининг савдо ҳажмлари қисқармоқда, деб айтилди дунё муаммоларини тадқиқ қилувчи Стокгольм институти (SIPRI) ҳисоботида.
Ҳисоботга кўра, дунёда қурол-аслаҳа сотиш бўйича ҳали ҳам етакчи ўринни АҚШ компаниялари эгалламоқда: 2015 йилда бу компаниялар 209,7 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотишган, бу эса 2014 йилдагидан 3 фоиз камроқ бўлган. АҚШ компаниялари улушига дунёда сотилган бутун қурол-аслаҳанинг 56,6 фоизи тўғри келган.
Қурол-аслаҳа сотиш бўйича 2-ўринни Буюк Британия эгалламоқда: британ компанияларининг ҳисобига 10,6 фоиз савдолар тўғри келмоқда. 3-ўринни Россия 8,1 фоиз билан эгалламоқда, бу эса 2014 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ. 2013 йилда Россия компаниялари савдо ҳажмларини 20 фоизга, 2014 йилда эса 48 фоизга оширишган.
4-ўринда 5,8 фоиз билан Франция, кейин эса қолган Европа давлатлари бормоқда.
Ривожланаётган давлатлар орасида Туркиянинг қурол-аслаҳа савдо ҳажми ошаётганлигини қайд қилиш керак. 2015 йилда қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи турк компаниялари савдо ҳажмини 2014 йилга нисбатан 10,2 фоизга оширишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди